Жиззахда дарахтга урилган «Epica» ёниб кетди — фото

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 9 декабрь 27 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Epica» дарахтга бориб урилиши оқибатида ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа 9 декабрь куни соат 05:50ларда, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 985-километрида содир бўлган. 1993 йилда туғилган Р.К. «Epica» русумли автомобилда Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга бориб урилиши оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Aвтомобиль тўлиқ ёнғиндан зарарланган. Ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Aввалроқ Тошкентда дарахтга бориб урилган «Malibu» ёниб кетгани ҳамда Олмазорда «Spark» дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Тойлоқда «Matiz» дарахтга урилиши оқибатида 1 киши вафот этгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар