Тошкентда «Land Cruiser» ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида машина «Lacetti» билан тўқнашди — фото

Тошкент вилояти Бектемир туманида 12 январь, чоршанба куни ҳаракатланиб кетаётган «Toyota Land Cruiser» машинасида ухлаб қолган ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб, «Lacetti» билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 12 январь куни соат 21:35 атрофида Бектемир туманидаги Шарқ йўл-патруль хизмат пости яқинида 32 ёшли Қирғизистон фуқароси С. А. ўзининг бошқарувидаги «Toyota Land Cruiser» русумли (давлат рақами 01 KG 828 AHJ) автомобиль бошқарувини йўқотиб, 55 ёшли Б.Р.нинг бошқарувидаги «Lacetti» (давлат рақами 01 V 317 XA) автомобили билан тўқнашув содир этган. Оқибатда бетон тўсиққа бориб урилган.

Дастлабки маълумотга кўра, йўл транспорт ҳодисасининг сабаби «Toyota» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолганлиги бўлган. ЙТҲ оқибатида йўловчи – Самарқанд вилоятида туғилган 25 ёшли Г. А. тан жароҳати олиб, тиббий муассасага жойлаштирилган.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлао бош бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлао бош бошқармаси матбуот хизмати

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, йўлга чиқишдан аввал, шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда доимо ўзларининг ҳолатини объектив ва танқидий баҳолашлари кераклигини билдирган.

Янгиликлар