Видео: Олмазорда «Matiz» светoфорга бориб урилди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида 8 декабрь куни «Matiz» светофор объекти ва йўл белгиси устунига тўқнашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа 2020 йил 8 декабрь куни тахминан соат 00:10 да Нурафшон ва Соғбон кўчалари кесишмасида содир бўлган. «Matiz» русумли автомобилни бошқариб борган 44 ёшли К.Д. бошқарувни бажара олмай светофор объекти ва йўл белгиси устунига тўқнашган.

Таъкидланишича, ҳодиса сабабли ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳозирда йўл транспорт ҳодисаси тафсилотлари ўрганилмоқда.

Мавзуга доир: 

Aввалроқ Тошкентда дарахтга бориб урилган «Malibu» ёниб кетгани ҳамда Олмазорда «Spark» дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Тойлоқда «Matiz» дарахтга урилиши оқибатида 1 киши вафот этгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар