Самарқандда «Gentra» ва «Cobalt» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Самарқанд вилоятида «Gentra» ва «Cobalt» иштирокида ЙТҲ содир бўлиши оқибатида икки нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИБ ЙҲХБга асосланиб «Дарё» хабар берди.
Хабарга кўра, Самарқанд вилояти Ургут туманида 29 март куни соат 19:00 ларда М39 Олмаота—Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлининг 1103-километрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Самарқанд—Қарши йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «Gentra» автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Cobalt»га бориб урилган.
Қайд этилишича, тўқнашув оқибатида ҳар икки машинанинг олд ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар вафот этган. Ҳайдовчилар эса турли тан жароҳатлари билан Ургут тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ургут туман ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: