Пойтахтда 3 та автомобиль ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди — фото
Тошкент шаҳрида 3 автомобиль ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 7 апрель куни соат 09:45 да Яккасарой тумани Катта Миробод кўчасида фуқаро А.И. «Lacetti» русумли автомобилни Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб, Катта Миробод ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида светофорнинг тақиқловчи белгисига тўхтаган бир нечта транспорт воситалари билан тўқнашган.
Қайд этилишича, Ш.Ш. бошқарувидаги «Spark» автомобили ва А.К. бошқарувидаги «Matiz» автомобили. Шундан сўнг «Lacetti» бетон устунга тўқнашган. Зарбадан «Matiz» автомобили ағдарилиб, қаршисида турган Б.Т. бошқарувидаги «Isuzu»русумли йўловчи автобусига тўқнашган. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Таъкидланишича, ЙТҲ натижасида автобус йўловчиларига зарар етмаган. «Lacetti» ва «Spark» автомобили йўловчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда ва ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.