Наманганда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Наманган вилояти Норин туманида «Nexia», «Damas» ва УАЗ русумли автомашиналар тўқнашди.Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: belnaviny.by

Хабарга кўра, 12 май куни соат 10:30 ларда Чўжа-Ҳаққулобод йўлининг 22 километрида фуқаро «Nexia» русумли автомашинасини тегишли хужжатлари билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, «Damas» автомашинаси билан тўқнашган ҳамда ушбу машинанинг ортидан ҳаракатланиб келаётган, УАЗ русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Қайд этилишича, «Nexia» автомашинасида бўлган йўловчи фуқаролар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, «Nexia» ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, ўнг кўкрак қовурға суякларини ёпиқ синиши, ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ва йўловчилари бош мия чайқалиши, иккала оёқ сон суягини ёпиқ синиши ва бошқа жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар