«Cobalt» билан тўқнашган «ЗАЗ-968М» русумли автомобиль ёниб кетди

Учтепа туманида «Cobalt» билан тўқнашган «ЗАЗ-968М» русумли автомобиллар тўқнашди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 11 апрель куни соат 17:35ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани Саккокий кўчасида ҳайдовчи А.П. бошқарувидаги «ЗАЗ-968М» русумли ҳамда ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Қайд этилишича, зарб оқибатида «ЗАЗ-968М» автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Таъкдланишича, ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Шунингдек, мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир: