⚡️Ўзбекистонда карантин қоидалари кучайтирилди
Республикада барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, мамлакатда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.
Қайд этилишича, спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.