Хоразмда 82 ёшли фуқаро каналга тушиб кетди

Аёл каналга эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 7 июль куни Хоразм вилояти Шовот туманидаги «Қиёт» маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга 82 ёшли фуқаро тушиб кетган.

Қайд этилишича, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори ҳодисани кўриб қолиб, дарҳол қутқарув ишларини амалга оширади ҳамда фуқаро сувдан олиб чиқилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аввалроқ, Бўстонлиқда юк автомашинаси каналга тушиб кетган эди.

Янгиликлар