Термизда 2 баллик зилзила қайд этилди

13 апрель куни Тошкент вақти билан 09:28 да (Гринвич бўйича 04:28 да) Афғонистонда зилзила содир бўлган. Унинг таъсири Термиз шаҳрида ҳам сезилган. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика марказига асосланиб Qalampir  хабар берди.

Маълум бўлишича, зилзила координаталари: 36,07 градус шимолий кенглик; 68 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик – 78 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 587 км жанубий-ғарбий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Термизда: 144 километр, 2 балл.

Янгиликлар