Тошкент метрополитенида фавқулодда чақириқ тугмалари ўрнатилмоқда
Тошкент метросида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чақириқ тугмалари ўрнатила бошланди. Бу ҳақда «Тошкент» телеканалининг «Пойтахт» информацион дастури хабар берди.
Ички ишлар вазирлиги вакилларининг маълумотига кўра, ушбу тугмалар орқали фуқаролар ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериши ёки ёрдам сўраши мумкин. Метрополитен ходимлари видеокамера ва аудиоалоқа воситалари орқали мурожаатни қабул қилиб, тезкор жавоб беради.
Барча мурожаатлар автоматик равишда қайд этилади. Шунингдек, махсус марказда метро бекатларидаги видеокузатув тизими орқали хавфсизлик назорати кучайтирилган.