Ўзбекистонда россияликларни алдаш билан шуғулланган кoлл-марказ фаолияти тўхтатилди

Ўзбекистон ва Беларусда россиялик фуқароларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш билан шуғулланган cалл-марказлар фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Россия ИВВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Данил Филиппов маълум қилди.

У хориждаги ҳамкорлар билан биргаликда Беларус ва Ўзбекистон ҳудудларида россияликларни алдаб келган кoлл-марказларни ёпилганини айтган, аммо қўшимча тафсилотларни келтирмаган.

Айни пайтда мазкур иш бўйича тергов ва тезкор гуруҳлар фаолият юритмоқда.

Шунингдек, Филиппов Россиянинг ўзида ҳам ноқонуний колл-марказларни аниқлаш бўйича ишлар давом этаётганини, хусусан, Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск ва Якутияда бундай марказлар фаолияти тўхтатилганини қайд этган.

 

Ўзбекистон