Туркияда молиявий пирамида ташкилотчилари 45 минг йилга қамалди

Туркия суди молиявий пирамида ташкил қилган икки ака-укани ҳибсга олди. Қўлга олинган Меҳмет Айдин ва Фотиҳ Айдин «жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш», «жиноий ташкилотга раҳбарлик қилиш» ва «оғирлаштирувчи ҳолатларда фирибгарлик» жиноятлари учун ҳар бири 45 376 йил 6 ойга қамалди.

Судда ҳибсга олинган жами беш нафар айбланувчи, жумладан ака-ука Айдинлар, жабрланувчилар ва томонларнинг адвокатлари иштирок этди. Прокурор ака-укалар юқорида санаб ўтилган жиноятларни содир этгани учун 4414 марта жазоланишини талаб қилди.

Суд қарорида иккала айбланувчига жами 88 302 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси, бошқа айбланувчиларга эса турли жиноятлар учун турли муддатларда озодликдан маҳрум қилиш жазоси сўралган.

Жаҳон