Флорида штатида «Милтон» тўфони содир бўлди

АҚШнинг Флорида штатига катта вайронагарчилик ва қурбонлар олиб келиши кутилаётган «Милтон» тўфони ва торнадо штатнинг ғарбий қирғоқларига етиб келди. Бу ҳақида ABC news хабар бермоқда.

Флоридага етиб боришдан олдин «Милтон» бироз заифлашган ва энг хавфли бешинчи тоифадан дастлаб тўртинчи, кейин эса учинчи (шамол тезлиги 208 км/соат)га кўчирилган. Бироқ экспертлар, «Милтон» ҳали ҳам вайронкор ва ҳалокатли эканини айтмоқда.

Ҳодиса оқибатида 1,9 миллиондан ортиқ аҳоли электр энергиясиз қолган, 125 та уй вайрон бўлган.

Американинг тўфонларни ўрганиш миллий маркази Гринвичда тунги соат 02:00да «Милтон» қуруқликка чиққандан сўнг бироз заифлашгани ва 2 тоифага ўтказилганини эълон қилди. Иккинчи тоифада доимий шамол тезлиги 154 дан 177 км/соатгача бўлади. Ҳозирда «Милтон» Флорида яримороли орқали шимоли-шарққа, Атлантика океани томон ҳаракатланмоқда.

Жаҳон