Францияда кучли тўфон оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
25 июнь оқшомида Францияда кучли шамол ва момақалдироқ билан кечган об-ҳаво натижасида 2 киши ҳалок бўлди, 17 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Шимоли-ғарбий Маен ҳудудида 59 ёшли эркак квадровилосипедда ҳаракатланаётган вақтда, дарахт йўлга қулаб тушиб, уни босиб қолган. Жанубдаги Тарн-и-Гаронна ҳудудида эса 12 ёшли бола дарахт қулаганидан сўнг дарёга тушиб кетиб, ҳалок бўлган.
Табиий офат оқибатида мамлакат бўйлаб 100 мингдан ортиқ уй электр таъминотисиз қолди. Темирйўл қатнови вақтинча тўхтатилган, шамол тезлиги эса соатига 112 кмгача етгани билдирилан.
Париж шаҳрида 50 га яқин дарахт қулаб тушган, бир неча метро бекатлари вақтинча ёпилган. Расмийлар аҳолига эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилмоқда.