Қорақалпоғистонда фуқародан опий моддаси топилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида фуқарода опий гиёҳвандлик воситаси аниқланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Маълумотга кўра, Isuzu русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаронинг сумкаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда цилиндрсимон шаклдаги целлофан пакетларга ўралган, соф оғирлиги 217,15 гр бўлган опий моддаси топилган.

Шунингдек, фуқаронинг ички кийимида ҳам яна бир ўрамда, соф оғирлиги 37,52 гр бўлган опий моддаси борлиги аниқланган.

Тадбир давомида жами соф оғирлиги 254,67 гр бўлган опий гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар