Самарқандда ФВВ қутқарувчилари тоққа чиқиб олиб, йўлдан адашган эркакка ёрдам кўрсатди
Самарқанд вилоятида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тоққа чиқиб олиб, сонгра йўлдан адашган фуқарога амалий ёрдам берди.
Аниқланишича, куни кеча, соат 21:25 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бир фуқаро «Миронқул» маҳалласидаги тоғларга дам олиш учун борганини ва йўлдан адашиб қолгани айтиб, пастга тушиб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Шундан сўнг, айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб келган ва қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган.
Натижада, ёқолиб қолган фуқаро 18 август куни соат 01:30 да «Миронқул-Оҳалик» тоғининг денгиз сатҳидан 1000 метр баландликдан топилиб, хавфсиз жойга олиб тушилган.
Жабрланувчи фуқаронинг соғлиғи яхши эканлиги ва унга ҳеч қандай тан жароҳати етмагани, маълу қилинган.