Эрондаги Ўзбекистон фуқаролари норозилик намойишларида иштирок этмасликка чақирилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрондаги ватандошларни мамлакатда давом этаётган норозилик намойишларида иштирок этмасликка чақирди.

Эрондаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Ўзбекистон Республикасининг Эрондаги Элчихонаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар намойишлар давомида жабрланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари қайд этилмаган, — деб таъкидланди.

Шу сабабдан, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмаслик, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишни ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўралди.

Шунингдек, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Теҳрон шаҳридаги Элчихонасига мурожаат қилиш керак эканлиги билдирилди.

Ўзбекистон