Гаитидан қуролланга тўда 180 тадан ортиқ одамни ўлдирди

Гаитида қуролли тўда 180 дан ортиқ одамни ўдирди. Бу ҳақида БМТ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, қотилликлар 6 декабрдан 8 декабрга қадар Sité Soleil коммунасида жойлашган Wharf-Jereme ҳудудида содир бўлган. Қурбонлар сони 184 кишини ташкил қилиб, уларнинг 127 нафари кекса аёллар ва эркаклар ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Гаитида давом этаётган зўравонлик ва оммавий қурбонлардан чуқур ташвиш билдирди. У маҳаллий ҳокимият органларини ушбу ва бошқа инсон ҳуқуқлари бузилишини тўлиқ текширишга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.

Гаитидаги хавфсизлик ва гуманитар вазият 2021 йилда президент Жовенел Моисенинг ўлдирилиши ва зилзиладан кейин ёмонлашди. Тўдалар пойтахт Port-o-Prens’нинг 80% дан ортиғини назорат қилади.

Жаҳон