Гамбургда 16 мингдан ортиқ одам намойишга чиқди

Ҳамбургда ўнг популистик «Германия учун муқобил» партиясидан Германия канцлери лавозимига номзод Алис Вайделнинг ташрифига қарши митингда 16 мингдан ортиқ одам иштирок этди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Намойишчилар Ҳамбургнинг асосий вокзалига йиғилиб, у ердан шаҳар кўчалари бўйлаб юришди. Полиция маълумотларига кўра, намойиш тинч ўтган. Хабар берилишича, митингга ёшлар ҳам, кексалар ҳам, болали оилалар ҳам чиққан.

Пайшанба куни кечқурун Вайдел Ҳамбургда нутқ сўзлади. Бу ҳудудда ГуМ фракцияси 123 ўриндан атиги 7 тасига эга. Фракция аъзолари шаҳар ҳокимиятида тадбир уюштириб, Вайделни таклиф қилишди. У 100 дан ортиқ одам уни тинглаган тўла зал олдида чиқиш қилди.

Полиция маҳаллий парламент атрофини қўриқлашга олди. Жами 1500 га яқин полициячи жалб қилинган. Бир неча киши парламент биноси атрофидаги полиция тўсиғини бузиб ўтишга ҳаракат қилди, дея DW хабар беради .

Жаҳон