Трамп маъмурияти Гарвард грантларини яна $450 млнга қисқартирди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти  Гарвард университетига қарши босимни кучайтириб, унга ажратилган яна $450 млнлик грантни тўхтатди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Бу аввал тўхтатилган $2,2 млрдлик федерал маблағларга қўшимча бўлди.

Оқ уй ишчи гуруҳи университетни ирқий камситиш ва антисемитизмда айблаб, унга давлат ёрдами тўхтатилишини талаб қилмоқда. Можаро Гарвардда ўтган йил давомида ўтказилган Фаластин тарафдорларининг намойишлари ортидан бошланган эди.

Университет президенти Алан Гарбер Трамп маъмуриятининг талабларини рад этиб, Гарвард сиёсий босим остида ўз принципларидан воз кечмаслигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гарвард университети Трамп а судга бергани ҳақда хабар бергандик.

 

Жаҳон