Ғайрат Дўстов суд залидан озод қилинди

Метан заправкада газ етмаётгани учун эътироз билдириб, масъулларни танқид қилган Ғайрат Дўстов суд ҳукми билан 15 суткага қамалганди.

Манба: Kun.uz

Хабар қилинишича, адвокатлари томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан унга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш 3 январь куни кўриб чиқилди. 

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси заправкада газ йўқлигидан шикоят қилиб, масъулларни танқид қилган фуқаро ишини кўриб чиқиб, қарор чиқарди.

Ҳайдовчига берилган 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси 8 суткагача қисқартирилиб, у суд залидан озод этилди.

Ўзбекистон