2024 йилда 1,4 трн сўмлик газ ва электр талон-тарож қилинган

2024 йилда табиий газ ва электр энергияси соҳасида 8,28 минг ноқонуний фойдаланиш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб , 1,4 триллион сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» хабар берди.

Шундан 730,1 миллиард сўми электр энергияси (91 та кончилик хўжалиги, 184 та газ қуйиш шохобчаси, 1422 та сув насослари) ва 679,1 миллиард сўми газ (57 та газ қуйиш шохобчаси, 64 та иссиқхона, 5 та оҳак цехи)га тўғри келди.

Ўрганиш давомида қоидабузарликлар аниқланиб, 51 та автомобилга газ тўлдириш компрессор станциялари (СНГ қуйиш шохобчалари) лицензиялари бекор қилинди, — дейилади хабарда.

Энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун истеъмолчилар томонидан 9 мингдан ортиқ маъмурий иш қўзғатилди. Нефть маҳсулотлари сифатини ўрганиш бўйича 189 та ҳолат натижаларига кўра, 5,34 миллион литр нефть маҳсулотлари сифатсизлиги ва сотишга рухсат этилмаганлиги аниқланган.

Ўз навбатида, 50 кВ ва ундан юқори қувватга эга 25,73 минг истеъмолчига реактив энергия компенсацияси мосламалари ўрнатилди. Натижада 26 та подстанция ва 671 та тармоқнинг қуввати  ўтган йилга нисбатан ошди. Шунингдек, мазкур кўрсатмаларга риоя қилмаган 1523 нафар истеъмолчига нисбатан маъмурий баённомалар тузилди.

Бундан ташқари, 416 та объектда ҳам текширувлар ўтказилди. Куз-қиш мавсумига қадар қарийб 12 минг ижтимоий объект, 7,5 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар кўздан кечирилди. 20,3 мингта ижтимоий объектда энергия истеъмоли тўғрисида маълумот берувчи энергия паспорти яратилди.

Коммунал