Андижонда 5 млрд сўмдан ортиқ газ ўғирлаган цех бузиб ташланди
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида оҳак ишлаб чиқариш цехида ноқонуний равишда табиий газ ишлатилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, корхона раҳбари А.С. ҳисоблагичнинг ишлашига халақит берган, натижада катта миқдорда зарар етказилган.
Етказилган зарар 5,3 миллиард сўмга баҳоланмоқда, дейилади хабарда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.