Бухорода 8,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Бухоро вилояти Когон туманида кўп миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» хабар берди.

27 ноябрь куни назорат тадбири давомида Туткунда маҳалласида жойлашган «Б.Б.» МЖЧга қарашли иссиқхона газ ҳисоблагичидан ташқари ерости қувури орқали аҳоли учун мўлжалланган газ қувурига яширинча улангани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 8,85 миллиард сўмлик зарар келтирилгани аниқланган.

Мазкур жараён бўйича тўпланган барча далилий ашё ва ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган.

Бухоро