Исроил ҳужуми оқиатида Ғазода 86 киши ҳалок бўлди

Исроил армияси ва ҳарбий дронлари томонидан Ғазо секторида амалга оширилган навбатдаги ҳужумларда камида 86 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

24 июнь куни Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ёрдам тарқатиш пунктлари яқинида 27 киши, Салоҳиддин кўчасида эса 25 киши отиб ўлдирилган. Бошқа ҳужумлар билан бирга, кун давомида ўлдирилганлар сони 86 нафарга етган. Ҳужумлар натижасида 140 дан ортиқ киши яраланган, улардан 62 нафари оғир аҳволда экани билдирилган.

Жабрланганлар орасида Ғазо шаҳри ва унинг атрофидаги аҳоли бўлиб, улар ал-Шифа касалхонасига ва бошқа тиббиёт муассасаларига олиб борилган. Al Jazeera мухбирининг сўзларига кўра, касалхона шошилинч ёрдам бўлими “қонга тўлиб кетган”, кўплаб одамлар тиббий ёрдам кутаётган пайтда ҳаётдан кўз юмган.

Гувоҳлар баёнотига кўра, фаластинликлар ёрдам машиналарига яқинлашаётган вақтида Исроил ҳарбийлари томонидан огоҳлантиришсиз ўт очилган.

Жаҳон