Тошкентда Gentra скутерни уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, Муқумий кўчасида 31 январь куни скутер ҳамда Gentra иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса оқибатида скутер ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент