2 тоннадан ортиқ гиёҳванд модда йўқ қилинди
Ўзбекистонда 2 тоннадан ортиқ гиёҳванд модда ёқиб юборилди. Бу ҳақда ДXX матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, ушбу тадбир 26 июнь – Гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича Халқаро кун муносабати билан ўтказилган.
Йўқ қилинган моддалар орасида қуйидагилар бор:
• 99 кг 882 г героин;
• 202 кг 555 г опий;
• 415 кг 124 г гашиш;
• 395 кг 739 г марихуана;
• 613 кг 94 г каннабис;
• 153 кг 15 г кўкнори ва кўкнори сомони;
• 57 кг 847 г мефедрон;
• 29 кг 603 г а-PVP;
• 5 кг 750 г «спайс»;
• 5 кг 544 г катинон ва бошқа моддалар.
Расмийларга кўра, ушбу тадбир мамлакатда гиёҳвандликка қарши курашиш ва фуқароларни бу иллатдан огоҳ қилишга қаратилган профилактик чоралар доирасида амалга оширилмоқда.