«Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди. Жами 11 млн дан ортиқ овоз тўпланди

«Очиқ бюджет» порталидаги «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2025 йилги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 11 миллиондан ортиқ овоз берилган.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилди, — дейилади хабарда.

Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда танишиш мумкин бўлади.

 

Ўзбекистон