АҚШ Гренландияни сотиб олишни қанчага тушишини ҳисоблади
АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи тахминан 2,2 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин, деб Newsweek журнали ёзади.
Ҳисоб-китоб учун асос сифатида АҚШнинг 33-президенти Гарри Трумэннинг 1946 йилда ушбу оролни 100 миллион долларга сотиб олиш таклифи олинган. Инфляцияни инобатга олган ҳолда, бу сумма ҳозирги кунда 1,6 миллиард долларга тенг бўлади. Бу маблағга Дания ҳар йили оролга ажратадиган 600 миллион доллар ҳам қўшилган.
Шу тарзда АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича эҳтимолий таклифи 2,2 миллиард доллар бўлиши ва кейинчалик ҳар йиллик тўловлар амалга оширилиши мумкинлиги аниқланган.
АҚШ президенти Дональд Трамп бир неча бор Гренландия Америкага қўшилиши кераклигини таъкидлаган. Америкалик раҳбар агар Дания оролдан воз кечмаса, у ҳолда мамлакатга нисбатан юқори савдо божлари жорий этилишини айтган.