Грузияда ҳукуматга қарши иш ташлаш давом этмоқда

Гуржистонда ҳукуматнинг Европа Иттифоқи билан интеграциядан воз кечиш қарорига кенг кўламли иш ташлаш намойиши бошланди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Юзлаб компаниялар, жумладан PSP йирик дорихоналар тармоғи, Fresco озиқ-овқат дўконлари тармоғи ва Тбилисининг энг йирик савдо ва бизнес марказларидан бири — Карвасла унда иштирок этмоқда.

Гуржистоннинг энг йирик банклари – Bank of Georgia ва TBC Европа интеграциясини қўллаб-қувватлашини ва ўз ходимларининг акцияда иштирок этишига тўсқинлик қилмаслигини маълум қилди, деб хабар беради «Gruziya Online».

Намойишчилар янги сайловларни талаб қилмоқда

Намойишчилар Тбилиси кўчаларига плакатлар билан чиққан. Республика майдонида 200 га яқин одам ҳаракатни тўсиб қўйган. Paper Kartuli нашрига кўра, марказий кўча, Руставели проспектида ҳам транспорт ҳаракати чекланган. Намойишчилар ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси сиёсатидан норози эканликларини билдириб, янги парламент сайловлари ўтказилишини ва митингларда ҳибсга олинганларнинг озод этилишини талаб қилмоқдалар.

Жаҳон