Грузияда намойишга чиққан ўнлаб мухолифат вакиллари ҳибсга олинди

Бир қанча мухолифат етакчилари, жумладан, Тбилиси собиқ мэри Гиги Угулава ва «Ўзгаришлар учун» партияси асосчиси Ника Мелия норозилик намойишлари давомида полиция билан юзага келган тўқнашув давомида ҳибсга олинди.

Бир кун олдин ижтимоий тармоқларда сиёсий маҳбусларни озод этиш, янги парламент сайловларини белгилаш ва Грузиянинг ЕИга аъзо бўлиш жараёнини қайта бошлаш талаби билан кенг кўламли акция ўтказилиши режалаштирилган эди. Улар Тбилиси—Батуми стратегик автотрассасини ёпиб қўймоқчи бўлган.

1 феврал куни полиция бир қатор гуруҳларнинг администраторлари уйларида тинтувлар ўтказган.

ИИВ ҳозирча акция иштирокчиларига қарши жиноий ёки маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг айнан қайси моддалари бўйича иш қўзғатилганига изоҳ бермаган. Аввалроқ идора Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, стратегик автомагистралларни тўсиб қўйиш тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Жаҳон