Грузиядаги норозилик намойишларида юздан ортиқ ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари яраланди
Грузия ҳуқуқ-тартибот органларининг 100 дан ортиқ ходими намойишчилар билан тўқнашувлар чоғида яраланди. Бу ҳақида мамлакат ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Сўнгги кунларда содир этилган намойишларда жами 113 нафар ИИВ ходимлари тан жароҳати олган, улардан тўрт нафари ҳали ҳам поликлиникада даволанмоқда.
Маълумотларга кўра, намойишларнинг дастлабки уч кунида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 200 дан ортиқ намойиш иштирокчиларини ҳибсга олган.
Аввалроқ, Грузияда намойишлар авж олаётгани ҳақида хабар берган эдик.