Европа Иттифоқи грузиялик дипломатларга визаси режимни чеклади

ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Калласнинг сўзларига кўра, энди Еврокомиссия ушбу таклифни иттифоққа аъзо давлатларга тасдиқлатиш учун тақдим этиши керак. Бу ҳақида Reuters хабар бермоқда.

Дипломатлардан бирининг айтишича, мазкур чора-тадбирлар «оддий фуқароларни жазоламаган ҳолда» гуржистонлик сиёсатчиларга таъсир ўтказишга қаратилган.

Шунингдек, Калласнинг маълум қилишича, вазирлар «тинч намойишчиларга қарши зўравонлик ортида турган» амалдорларга қарши санкциялар қўллашни муҳокама қилган, аммо якуний қарорга кела олмаган. Виза режимининг жорий этилишини у «рамзий биринчи қадам» деб атади.

«Жуда қизғин мунозара бўлиб ўтди, шунингдек, бундан кўпроқ ишни қилиш истаги бор эди», — дейди Каллас.

Жамият