Ҳайдовчилар фақат ўз ҳудудида таксичилик қилиши қилиши расман тасдқиланди

Йўналишсиз такси хизматларини олиб борувчи лицензия литсензия карточкасида кўрсатилган ҳудуддагина фаолият олиб борaди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовга таяниб Daryo.uz хабар берди.

Транспорт вазирлиги йўловчи ташиш билан шуғулланувчи йўналишсиз такси ҳайдовчилари литсензия карточкасини олган ҳудудда фаолият юритиши шартлигини тасдиқлади. Бу тартиб аввал 2011 йилда қабул қилинган ҳукумат қарорида назарда тутилган бўлиб, 2025 йилда кучини йўқотган ҳужжат ўрнини босувчи қарор билан яна тасдиқланган.

Яъни, қарорга кўра ҳар бир ҳайдовчи фақат ҳудудида таксичилик ишлайди. Масалан, 01 рақами (Тошкент шаҳри) билан рўйхатдан ўтган таксилар Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва унга туташ Сирдарё вилоятида фаолият юритиши мумкин; – Андижонлик ҳайдовчи Андижонда, Қашқадарёлик ҳайдовчи эса Қашқадарёда ишлаши мумкин.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовга кўра, бу тартиб янги эмас — аввал ҳам амал қилган, энди эса янгиланган норматив асосда расман жорий этилган.

Ҳайдовчилар фақат литсензия карточкасини олган ҳудуд ва унга туташ ҳудудларда фаолият юритиши мумкин.

Шунингдек, Тошкент шаҳридан литсензия олган ҳайдовчи, масалан, Сирдарёда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Қарорлар