Суданда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида 50 га яқин киши ҳалок бўлди

Суданда ҳарбий самолётнинг турар-жой ҳудудига қулаши оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ҳақида Associated Press хабар бермоқда.

Ҳодиса Омдурман шаҳрида (Хартум вилояти) юз берди. Самолёт маҳаллий ҳарбий авиабазадан кўтарилганидан сўнг тез орада ҳалокатга учради. Ҳалокат натижасида бир неча уй шикастланди.

Маҳаллий ҳокимият 46 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Қурбонлар орасида самолётда бўлган суданлик зобитлар, шунингдек, турар-жой биноларида бўлган тинч аҳоли ҳам бор.

Самолёт ҳалокатининг сабаби техник носозлик бўлган. Қутқарувчилар ҳамон самолёт қулаган жойда вайроналарни тозалаш ишларини олиб бормоқда.

Жаҳон