Россияда ҳарбий вертолёт қулаб тушди
Россиянинг Ленинград вилоятида Ми-28 вертолёти ҳалокатга учраган. Бу ҳақда «Interfaks» хабар бермоқда.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, вертолёт ўқ-дорисиз ўқув-машғулот парвозини бажараётганда аҳоли пунктларидан узоқда, кимсасиз ҳудудга қулаб тушган.
Хабар қилинишича, вертолёт экипажи ҳалок бўлган.
47news нашрининг хабар беришича, Ленинград ҳарбий округи матбуот хизмати вертолёт Россия Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли эканлигини маълум қилган. Ҳалокат сабаби ҳозирча айтилмаган.
Маълумот учун: Ми-28 — душманнинг зирҳли техникаси, ҳаво нишонлари ва жонли кучларини қидириш ва йўқ қилиш учун мўлжалланган зарба берувчи вертолёт.