Россияда ҳарбий завод портлади: 5 киши қурбон бўлди
Россиянинг Рязань вилоятидаги ҳарбий заводининг ўқ-дорилар ишлаб чиқариладиган порох цехида портлаш содир бўлиб, камида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ушбу вилоят тезкор гуруҳининг Телеграм-каналида хабар берилди.
100 дан ортиқ киши, шиша бўлакларидан жароҳат олган. Барча жабрланганларга зарур ёрдам, жумладан, психологик ёрдам хам кўрсатилмоқда, — дейилади хабарда.
Айни вақда фалокатни бартараф этиш бўйича штаб ташкил этилган. Воқеа жойида 70 нафар қутқарувчи ва 28 та техника ишламоқда.