Ўзбекистонлик ҳарбийлар Британиядаги мусобақада 2 ўринни эгаллади
4-7 октябрь кунлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Буюк Британияда ўтказилган халқаро ҳарбий мусобақада иштирок этди. Бу ҳақида «Дунё» АА хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мусобақада 30 дан ортиқ мамлакатлардан, жумладан, Буюк Британия, АҚШ, Франция, Ҳиндистон, Германия, Латвия, Қозоғистон, Туркманистон, Италия ва бошқа давлатлардан 100 дан ортиқ жамоа иштирок этган.
Ҳар бир жамоа 70 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, энг мураккаб табиий ва тактик тўсиқларни енгган. Ҳар 8−10 километрда маршрутнинг турли жойларида иштирокчилар кивий ва биологик тадид шароитида ҳаракат қилиш, ҳужум операциялари ва мураккаб жойларда йўналишни топиш каби жанговар вазифаларни бажарган.
Умумий натижаларга кўра, Ўзбекистон жамоаси кумуш медалга сазовор бўлди.