Самарқанд вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида «Nexia» ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятида Nexia русумли автомашина тўхтаб турган тиркамали юкмашинага урилиб ҳалок бўлди. Бу ҳақида вилоятнинг ЙТХБ матбуот хизмати хабар беради.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 24 сентябрь куни соат 16:30 да Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлида содир бўлган.

Nexia ҳайдовчиси Бухородан Самарқандга кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган «KOEGEL» тиркамасининг орқа қисмига келиб урилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай, тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Бу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд