Ҳиндистонда фабрика портлаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги петарда ишлаб чиқарувчи фабрикада портлаш содир бўлгани ҳақида ТАСС хабар бермоқда.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 09:45 атрофида рўй берган. Корхонанинг петардалар сақланадиган омборхонасида бойлер портлаб кетган. Бунинг оқибатида ёнғин чиқиб, ораёпма қулаб тушган.

Содир бўлган фожиа натижасида 18 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий ҳокимият органлари қурбонлар сони ортиб бориши мумкинлигини таъкидламоқда.

Фавқулодда ҳодиса жойида қутқарув ишлари давом этмоқда, вайроналар остида ҳамон ишчилар қолиб кетган бўлиши эҳтимоли бор.

Жаҳон