Ҳиндистонда стадиондаги портлашда 30 дан ортиқ одам жароҳатланди
Ҳиндистонда футбол ўйини бошланишидан олдин петардалар портлаши оқибатида 30 дан ортиқ одам жароҳатланди. Бу ҳақда полицияга таяниб, NDTV хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, воқеа 17 февраль, душанба куни содир бўлган. Футбол майдонида петардалардан фойдаланилган, улар портлаб, томошабинлар ўтирган жойларга учиб кетган. Барча жабрланганлар яқин орадаги шифохонага етказилган. Жиддий жароҳат олганлар ҳақида хабар берилмаган. Полиция ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда.
4 февраль куни Хитойда бир бола канализацияга петарда улоқтирганди. Ққибатда метан портлаб, автотураргоҳда турган саккизта машинага зарар етган. Транспорт воситаларига етказилган зарар 285 минг юан (деярли 40 минг доллар) га баҳоланган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган.