Жиззахда фарзандларини калтаклаган отага нисбатан жиноий иш очилди
Ижтимоий тармоқларда ота ўз фарзандларини аёвсиз калтаклаган видеоси тарқалди. Ҳолат Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси изоҳ берди.
Аниқланишича, Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро оилавий низо оқибатида 2 нафар фарзандига жисмоний зўравонлик ҳаракатларини содир этган.
Натижада, Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 110- моддаси (қийнаш) 2- қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.
Айни вақтда вояга етмаган икки нафар бола ички ишлар органлари вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.