Тошкентда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга олинди
Тошкент вилояти Бўка туманида ҳоким ёрдамчиси имтиёжли кредит ажратилишида кўмаклашиш учун пора олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақида UzA хабар берди.
Маълумотларга кўра, туманнинг маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси «Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган фуқарога уй-жой шароитини яхшилаш учун мансабдор танишлари орқали 120 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашиш эвазига 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълумот ўрнида, ҳоким ёрдамчиси муқаддам судланган.
Жиноят юзасидан текширув ҳаракатлари бошланган.