Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Мавлонбердиев Отабек Турабекович Сирдарё вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мавлонбердиев ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.
Ушбу тайинлов Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан назарда тутилган.





