Тошкентда туман ҳокимлиги ходими $3 минг пора билан ушланди
Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси катта миқдорда пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.

Қайд этилишича, мазкур мансабдор гўёки жорий йилда Учтепа тумани ҳудудида бузилиши лозим бўлган савдо дўконлари ва бошқа манзиллар рўйхати тузилаётганлигини рўкач қилиб, тадбиркорга тегишли дўконни туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи яқин алоқалари орқали мазкур рўйхатга киритмаслик ҳамда буздирмаслик эвазига ушбу пул маблағини талаб қилган.
Натижада, ушбу шахс ноқонуний равишда тадбиркордан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





