Ўртачирчиқда бедарак йўқолган 4 ёшли бола ўлик ҳолда топилди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида бедарак йўқолган боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Teznews.uz га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Боланинг йўқолганлиги ҳақида 17-август куни 23 ёшли она ариза билан мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, 4 ёшли ўғли 16-август куни уйдан чиқиб кетган ва бедарак йўқолган.

Шундан сўнг, воқеа жойига тегишли идоралар вакиллари етиб келиб, тезкор-тергов гуруҳи қидирувни бошлаган.

Терговга қадар текширув давомида, бедарак йўқолган боланинг мурдаси 18 август куни йилда Ўртачирчиқ тумани, Янгитурмуш МФЙ, Машхур кўчаси, 6-уйнинг ёнидан оқиб ўтувчи ариқдан топилган.

Мурда кўздан кечирилганда унинг танасида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳозирда Ўртачирчиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон