Ислом цивилизацияси марказидаги ёнғин сабаби очиқланди

Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида содир бўлган ёнғин ўчирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Ислом цивилизацияси маркази биносининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқазиш ишлари олиб борилишида технологик жараённи бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан, —дейилади хабарда.

Ёнғин 19-август куни соат 11:11 да келиб чиқган, соат 11:32 да ўраб олиниб, соат 11:34 да ўчирилган. Ҳодиса натижасида 19 кв.м бинони том қисмидаги майдонда изоляция маҳсулоти ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқаролар жабр кўрмаган ва бинонинг ички қисми шикастланмагани таъкидланди. Шунингдек, бинода нодир экспонатлар хам сақланмаган.

 

Ўзбекистон