Ўзбекистон йўлариди бир ойда 700 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди

Ўзбекистонда 15-июльдан 15-августгача 707 мингта йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ЙПХ инспекторлари томонидан жами707 мингта қоидабузарлар аниқланиб, ҳуқуқбузарларга тегишли 85 мингтага яқин транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди, — дейилади хабарда.

Шунингдек, автомашина, велосипед ва аравачаларни доимий равишда қаровсиз қолдирадиган 153 минг нафар фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун:

• 18 700 та йўл белгилари,270 та светофор ўрнатилди, 772 минг метр/кв йўл чизиқлари чизилди, 580 та қавариқ пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилди ва 7 100 та светофорлар таъмирланди;

• фуқаролар ва турли ташкилотлар томонидан ўзбошимчалик билан ёпиб қўйилган 18 та Тошкент шаҳри ва ҳудудлардаги маҳаллаларда ўрнатилган шлагбаум ва тақиқловчи йўл белгилари демонтаж қилиниб, транспорт воситаларининг ҳаракати тикланди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, йўл транспорт ҳодисалари аввалги ойнинг мос даврига нисбатан 41,3 фоизга камайишига эришилган.

Жамият