Ўзбекистонда кичик АЭС қурилишининг 1-босқичи бошланди

Ўзбекистонда кичик қувватли атом электр станцияси қурилишининг муҳим босқичи бошланди. Бу ҳақда «Росатом» компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Ишнинг асосий босқичига «Ўзатом» раҳбари Азим Аҳмадхўжаев ва «Росатом» бош директори Алексей Лихачёв старт берди.

Маълумотларга кўра, Жиззах вилоятидаги қурилиш майдончасида RITM-200N реактори жойлашган АSММ энергия блоки учун котлован қазиш ишлари бошланган. Станция учун тахминан 1,5 миллион куб метр тупроқ қазиб олиниб, чуқурлик 13 метрни ташкил этади.

Халқаро лойиҳаларимиздаги каби, АSММ қурилишида ҳам юқори даражада маҳаллийлаштириш кўзда тутилган. Барча ишлар Ўзбекистондаги субпудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда. «Росатом» камида 60 йил хизмат қилиш имконига эга бўлган станцияни қуриб беради ва унинг эксплуатацияси давомида барча зарур кўмакни кўрсатади. Бизни унумли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кўп йиллик даври кутиб турибди, — деди «Росатом» Бош директори Алексей Лихачев.

 

AI News